Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ноябрда Тошкентда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ваколатхонаси очилади
25.10.2017 12:50,  
4

Ноябрь ойида Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг ваколатхонаси очилади. Бу ҳақда ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида маълум қилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Фил Беннетт ва таваккалчиликлар бўйича вице-президент Бетси Нельсон ноябрь ойи бошида Тошкентга ташриф буюради.

“Ушбу ташриф доирасида вакилларимиз ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонасини расмий равишда очади, ҳукуматингиз вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади, шунингдек, 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва изчил тараққиёт масалалари бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади”, — дейилади ЕТТБ раҳбарининг мактубида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан