Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 1 млрд доллардан ортиқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилади
25.10.2017 13:57,  
10

XIII халқаро пахта ва тўқимачилик маҳсулотлари ярмаркаси давомида Ўзбекистон тайёр ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлар экспортига оид 1 млрд доллардан ортиқ  шартномалар имзолади.

Энг йирик қийматли шартномалар Россия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур ва Молдова давлатлари билан  имзоланди. Хорижий компания вакиллари Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари сифати ва нархини юқори баҳолашди. Шу билан бирга шартномалар имзолаш давом этмоқда ва имзоланган шартномалар бўйича аниқ рақамлар ярмарка якунида эълон қилинади. Пахта толаси борасида имзоланган шартномалар қийматлари ҳам ярмарка охирида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бўлиб ўтган халқаро пахта ярмаркаси доирасида Ўзбекистон 1,32 млрд долларлик шартномалар имзолаган эди. Бу йилги халқаро пахта ярмаркасига дунёнинг 50 мамлакатидан 1500 дан ортиқ мутахассислар келишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан