Терроризмга алоқадор 150 нафар Марказий осиёликларнинг маблағлари музлатиб қўйилди

25.10.2017 | Жаҳон | 2992

Марказий Осиё давлатларида терроризмга алоқадор камида 150 нафар шахсларнинг пул маблағлари музлатиб қўйилди. Бу ҳақда Россия молиявий мониторинг раҳбари Юрий Чиханчин маълум қилди.

"Халқаро майдонда терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича самарали алоқалар йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман, айниқса Марказий Осиё давлатлари билан. Биз ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйганмиз. Мавжуд бўлган маълумотларимизга кўра, Марказий Осиё мамлакатларида камида 150 кишининг активлари музлатиб қўйилган", — деди Чиханчин.

Унинг сўзларига кўра, Россия молиявий мониторинг Марказий Осиё давлатларида яшаётган, лекин Россияда бўлган 100 га яқин одамларнинг активлари музлатиб қўйган.

МДҲ Аксил террорчилик маркази томонидан ўтказилган махсус операция давомида 2017 йилда терроризмни молиялаштирилишига алоқадор бўлган 73 нафар шахс аниқланди. Бу ҳақда марказ директори полиция генерал полковниги Андрей Новиков маълум қилди.

"МДҲ давлатлари молиявий бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус "Барьер" операцияси натижасида 2017 йилнинг ўзида терроризмни молиялаштиришига алоқадор бўлган 73 нафар шахс аниқланган" — деди у.