Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрини ободонлаштириш жамғармаси маблағлари қаерга йўналтирилади?
25.10.2017 14:38,  
8

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 780-сонли қарори эълон қилинди, деб ёзмоқда UZ24 нашри.

“Норма” нашри ёзишича, ҳужжатда Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари белгиланган.

Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

Тошкент шаҳри инфраструктурасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларни умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

Тошкент шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш, маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳужжат 2017 йил 4 октябрда кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан