Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
«Эсенбўға» аэропортида Ўзбекистон давлат раҳбарини Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздаг ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Хабар беришларича, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Анқарадаги Президент саройида Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралар ўтказади.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев Туркияга россиялик миллиардер Алишер Усмоновдан ижарага олинган «Бурҳон» самолётида парвоз қилди.