Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 150 дан зиёд юк машина тўпланиб қолди
26.10.2017 14:11,  
8

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида Қозоғистон юк ташувчи компанияларига тегишли бўлган кўплаб юк машиналари тўпланиб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон  инвестиция ва ривожлантириш вазирлиги бўйича расмий вакили Мурат Жуманбой маълум қилди.

"Ҳозирги кунда ўзбек-қозоқ чегарасида "Б.Конусбаев" назоратдан ўтиш жойида 155 дона қозоқ юк машиналари тўпланиб қолди. Бунинг асосий сабаби — Ўзбекистон томон ҳаракатланаётган машиналарнинг сезиларли даражада кўпайиб кетган", — деди Жуманбой.

Шунингдек, Жуманбой Хитойдан Ўзбекистонга юклар олиб келаётган ушбу автотранспорт воситаларининг қарийб 40 тасида учинчи давлатлардан чиқиш/кириш учун рухсатнома берувчи ўзбек бланкалари йўқлигини маълум қилди.

"Шу билан бирга, жорий йилда 1 200 дона бланкалар алмашиш амалга оширилди, улардан 1 187 таси Қозоғистон ташувчиларига берилган, бироқ фақатгина 498 тасидан фойдаланилди. Ҳозирда транспорт қўмитаси вакиллари ушбу вазиятнинг сабабларини аниқлашмоқда", — деб қўшимча қилди Мурат Жуманбой.

Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазирлиги вакилига кўра, 9 ойи давомида Ўзбекистонга Қозоғистон юк ташувчилари томонидан етказиладиган юклар ҳажми 11 фоизга ортди.

Сўнгги вақтларда Қозоғистон чегарасида биринчи тирбандлик содир бўлмаяпти. Сал илгарироқ Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида бу каби ҳолат содир бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан