Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Анқарадаги матбуот-анжуманида ҳаммани лол қолдирди
26.10.2017 14:25,  
10

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан биргаликда ўтказган матбуот-анжуманида залда тўпланганларни лол қолдиргани акс эттирилган видеолавҳа эълон қилинди.

Мазкур брифинг чоғида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини янада кучайтириш, айниқса, журналистларнинг ҳар икки мамлакатга эркин бориб келиши учун Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзбек ва турк ҳаво йўллари раҳбарларининг ваъдасини олди.

"Залда ўтирган энг катта иккита авиакомпания раҳбарлари ахборот воситалари ходимларини Ўзбекистонга бепул юборамиз, деб ваъда берсалар, турк ахборот воситалари ходимлари биринчи бўлиб Самарқанд ва Бухорога бориб келишса, йўл очилади. Ўртоқ Розуқулов (Ўзбекистон миллий авиакомпанияси раҳбари, таҳр.), айт, залда ўтирган оммавий ахборот воситалари раҳбарларини уч кун-бир ҳафта Ўзбекистонда бепул меҳмон қиламан, деб ваъда бер", — деди Ўзбекистон президенти Розуқуловга мурожаат қилиб.

Таржимон Туркия авиакомпанияси раҳбари Басим-бейга Ўзбекистон президенти таклифини таржима қилгач, Басим-бей "Турк матбуот вакилларини Ўзбекистонга текин олиб бориб, олиб келиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан", деб ваъда берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан