Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Петербургда ўзбек таксичининг бошига ўқ узган шахс қидирилмоқда
26.10.2017 14:47,  
8

Санкт-Петербургнинг Ломоносов туманида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган шахс қидирилмоқда.

Кеча кеч соат саккизларда ҳайдовчи диспетчер орқали йўловчиларни Ропша посёлкасига элтиб қўйиш тўғрисида буюртма олади. Мижозлар европа ирқига мансуб 25-30 ёшли икки шахс бўлиб чиқади.

Такси боғдорчилик хўжалигига яқинлашганида ҳайдовчи ўқ овозини эшитади ва бошида оғриқ ҳис қилади. Таксичи машинадан сакраб тушади ва боғ ичига югуради. Унга қўриқчи ёрдамга етиб келади.

Жабрланувчи шаҳар касалхонасига олиб келинади ва зудлик билан операция қилинади. Маълум бўлишича, ўқ унинг бошини тешиб ўтган: бошининг орқа қисмидан кириб чап чаккасидан чиқиб кетган.

Машина боғдорчилик хўжалиги ёнидан топилди. Унинг салонидан иккита резина ўқ ва тўртта гильза топилди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Маълумотларга кўра, таксига 2-Комсомольская кўчасида яшовчи 32 ёшли шахсга тегишли мобил телефондан  буюртма берилган. У илгари маст ҳолда машина бошқаргани учун судланган бўлиб, ҳозирда уни қидириш ишлари давом этмоқда, деб ёзади neva.today интернет нашри.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан