Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда яна бир бор Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди
26.10.2017 16:21,  
8

Россия Федерацияси Қуйи Тагил вилояти Дзержинск туманидаги "Спутник" бозори ёнида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

Йирик кўламдаги тўполонни бостириш учун бир нечта полициячилар нарядлари ва ОМОНчиларни чақиришга тўғри келган.

Хабарларга кўра, мигрантлар автомобиллар тўхташ жойи — парковкани бўлишолмаган. Юз берган ҳодисадан сўнг етти нафар шахс полиция бўлимига олиб кетилган.

Маҳаллий нашрларда ёзилишича, тўполонда мигрантларни ажратмоқчи бўлган аёл жароҳатланган.

Айни вақтда юз берган ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябр куни Москвада тожикистонлик ва арманистонлик ишчилар ўртасида жанжал юз берган.

Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари можаро арманистонлик ва тожикистонлик 20 нафар фуқаролар ўртасида рўй берганини аниқлаганлар. Муштлашувда бир киши жароҳатланган. Фуқарога воқеа жойида ёрдам кўрсатилган, у касалхонга ётишдан воз кечган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан