Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди
26.10.2017 18:28,  
5

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашди.

25 октябрь куни бўлиб ўтган олий даражада музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ташрифлар алмашинуви ва қўшма тадбирлар ўтказиш орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилган эди. Мулоқотда мазкур йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Шавкат Мирзиёев Буюк миллат мажлиси биноси ва фаолияти билан танишди.

Буюк миллат мажлиси Туркия Республикасининг олий қонун чиқарувчи органи бўлиб, унга 1920 йил 23 апрелда асос солинган.

2015 йилда ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра Мажлисда 4 партия ўз фракциясига эга. Адолат ва тараққиёт партияси вакили Исмоил Қаҳрамон унинг спикеридир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябр куни Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг таклифига биноан Туркияга давлат ташрифи билан келди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Шавкат Мирзиёев ва Тойиб Эрдўғон ўртасида ўтказилган музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан