Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Президентининг Туркияга давлат ташрифи ниҳоясига етди
27.10.2017 10:44,  
8

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 25-26 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркияда бўлди. 

Давлат раҳбарларининг музокаралари 25 октябрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Президентлар икки мамлакат ҳамкорлигини янги, стратегик босқичга кўтаришга замин яратадиган Қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан зиёд ҳужжат қабул қилинди. 

Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Туркия Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси Спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашди. Ўзбекистон Олий Мажлиси билан Туркия Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 

Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Истанбул шаҳрига ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбари Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим иштирокида икки мамлакат молия ва ишбилармон доиралари учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда икки мамлакат компаниялари ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Инвесторлар ва йирик компаниялар билан тўғридан-тўғри алоқаларга қулай шароит яратилаётгани, мамлакатимизда Туркия бизнес маркази ташкил этилиши маълум қилинди. 

Давлат раҳбари ташриф доирасида Истанбул шаҳридаги машҳур Топкапи саройини бориб кўрди. XV асрда қурилган ва кейинчалик музейга айлантирилган мазкур сарой тарихи, бу ердаги қадимий экспонатлар билан танишди. 

Шунинг билан Ўзбекистон Президентининг Туркияга давлат ташрифи ниҳоясига етди, деб хабар қилади ЎзА. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан