Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда йил охирига қадар 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналиши очилади
27.10.2017 10:47,  
10

2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган, деб хабар қилди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги директори ўринбосари Ш. Шоваҳобов Миллий матбуот марказида ўтказилган тизимда амалга оширилаётган ишлар, автотранспорт соҳасида тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ҳамда интерактив хизматларга бағишланган матбуот анжуманида.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиль транспортида лицензиялаш тартиби соддалаштирилди, — дейди агентликнинг лицензиялаш бўлими бошлиғи Аброр Исаев. — Жумладан, тадбиркорлик субъектларига шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш учун лицензия беришга қарор қабул қилиш ва лицензия варақаларини бериш агентликнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади ҳамда автотранспорт фаолият турининг лицензияланадиган учта қисми қисқартирилди. Шунингдек, лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди

Шоваҳобовнинг қайд этишича, 2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 81 йўналиш бўйича йўл чизмаси, қатнов жадвали ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқилди. 57 янги автобус йўналиши очилиб, қатновлар йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Навоий вилоятида иккита, Сурхондарё вилоятида битта автостанция фойдаланишга топширилди. Реконструкция қилинадиган олти автовокзал ва автостанциянинг иккитасида реконструкция ишлари якунланди. Бу йўналишдаги ишлар тизимли давом этмоқда.

Автобус ва микроавтобусларда йўловчилар ташишни амалга оширишнинг марказлаштирилган ҳолда мониторинги олиб борилишини таъминлаш мақсадида "Bepro-dasturchilar markazi" масъулияти чекланган жамияти томонидан Гулистон шаҳрида 60, Андижон шаҳрида 142, "Telematix" масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона шаҳрида 108 автобусга пилот лойиҳаси доирасида онлайн режимида масофадан кузатиш тизими — GPS трекерлари ўрнатилди.

2017 йил 1 май куни Андижон шаҳридаги 150 автобусда йўл ҳақи тўловини электрон тарзда амалга ошириш тизими ишга туширилди.

"Микроэлектроника" МЧЖ томонидан Гулистон шаҳридаги 10 автобусга синов тариқасида валидатор, яъни текширувчи мосламалар ўрнатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан