Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кучли шамол ва ҳаво ҳарорати исиши кутилмоқда

27.10.2017 | Ўзбекистон | 3797

27-28 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, деб хабар қилади "Ўзгидромет" маркази.

Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурходарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 29-31 октябр кунлари кундузи +27 +33 даражадага кўтарилиши мумкин. Кечаси эса +7 +17 даражада бўлади.

27 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ва 28 октябр куни Тошкентда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилояти ҳудудида 32 м/с тезликда шамол кузатилганди.

Кучли шамол оқибатида бир киши вафот этди. Шамол уйлар ва биноларнинг томлари, автомобилларга зарар етказди. Электр тармоқларининг узилиши туфайли электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар содир бўлди.