Абдулла Арипов Tashkent City қурилишини кўргани келди

27.10.2017 | Ўзбекистон | 3437

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

У ерда Tashkent City халқаро бизнес марказининг қурилиш ишлари билан танишди. Бош вазир Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов ва Шайхонтоҳур туман ҳокими О.Рустамовга лойиҳа бўйича тегишли кўрсатмаларни берди.