Ўзбекистонга Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода келади

27.10.2017 | Ўзбекистон | 2356

Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ноябр ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради. Қоҳир Расулзода қатор икки томонлама учрашувлар, хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва республика бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказиши мўлжалланган.

Ташриф келаси ойнинг биринчи кунларига мўлжалланган ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш режалаштирилган. Ҳукумат раҳбарлари учрашуви 3 ноябр куни бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибига МДҲ мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш киритилган.