Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондан Россияга 40 тоннага яқин ерёнғоқ жўнатилди
27.10.2017 16:44,  
32

Ушбу ҳафтада Россияга UzAgro бренди остида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг навбатдаги авиажўнатмаси ташкил этилди, деб хабар берди "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, самолёт орқали Россияга 40 тоннага яқин ерёнғоқ жўнатилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ўн турдан ортиқ сархил ва қуритилган мевалар, шунингдек 40 тонна узум чартер рейс орқали "Ўзагроэкспорт"нинг Москва шаҳридаги савдо уйига жўнатилганди.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, UzAgro бренди остидаги ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларининг кенг кўламли экспорти мазкур соҳадаги экспорт ҳажмини ошириш суръатларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Эндиликда UzAgro бренди маҳсулотларини ташиш ишлари нафақат авто ва темир йўл орқали, балки авиатранспорт орқали ҳам амалга оширилмоқда.

Шунингдек, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" Россиянинг энг йирик Х5, Магнит, Холидей, Мария-Ра каби савдо тармоқлари билан сархил ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга доир шартномаларни имзолади. Сархил мева-сабзавотларни ҳар ҳафта етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев республика Россияга йиллик мева-сабзавот етказиб бериш ҳажмини бир миллиард долларгача оширмоқчи эканлигини маълум қилганди. Жорий йилнинг ўзида Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш 30 фоизга ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан