Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турклар Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуради
27.10.2017 18:08,  
12

Туркиянинг Gentes Yapi ve Endustry Tesisleri Ltd Sti компанияси Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуришни режалаштирмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида бу борада келишув имзоланди.

"Янги мажмуа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва жўнатишга ихтисослашади. Бу ерда 125 совутиш ҳажмлари ва ёйилувчан маҳсулотлар учун 75 омбор, юклаш ва юк тушириш ҳудуди қад ростлайди, шунингдек турк томони замонавий қадоқлаш ускуналарини ўрнатади. Бундан ташқари, бўлажак харидорлар учун қулайликлар яратишга эътибор қаратилади, меҳмонхона ва кафе қурилади", — деди "Ўзбекозиқовқатхолдинг"даги манба.

Томонлар ноябрда, Ўзбекистонга турк компанияси делегацияси ташриф буюрганида лойиҳани батафсил ишлаб чиқишга киришади. Бундан ташқари, турк томони вакиллари Ўзбекистонда мева-сабзавотлар етиштириш ва қайта ишлаш учун ўз қурилмаларини етказиб беришни ташкил этмоқчи.

Мажмуа фаолияти биринчи навбатда янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини МДҲ мамлакатлари, хусусан Россияга етказиб беришга йўналтирилади.

Ҳозирда Ўзбекистон мева-сабзавотлари етказиладиган энг катта бозорлар Россия ва Қозоғистон бўлиб турибди. Умумий экспорт ҳажмининг 60 фоизга яқини биргина Россиянинг ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йил давомида Россияга ўзбек мева-сабзавотларини етказиб бериш икки бараварга ошди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан