Каталония парламенти мустақиллик эълон қилди

27.10.2017 | Жаҳон | 2701

Каталония парламенти мустақиллик ҳақида эълон қилди. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди. Каталония мустақиллиги учун 70 парламентарий овоз берди, 10 нафари бунга қарши чиқди, яна икки киши бўш бюллетенларни чиқинди урнасига ташлаб юборди. 

Бундан бир кун муқаддам минтақа раҳбари Карлес Пучдемон Мадриднинг талабига кўра парламентни тарқатиб, навбатдан ташқари сайлов ўтказишдан бош тортган эди.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинишига жавобан федерал ҳукумат минтақада тўғридан-тўғри бошқарув жорий этмоқчи. 27 октябрь куни кечқурун Испания парламенти йиғилиши режалаштирилган, унда Мадрид конституциянинг 155 моддасини қўллаб, Каталониядан автономия мақомини бекор қилмоқчи.