Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулот ҳажми неча фоизга ўсгани маълум бўлди

28.10.2017 | Иқтисод | 2790

2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсиб, 170,074 трлн сўмни ташкил этди, дея хабар қилди Давлат статистика қўмитаси (2016 йил январь-сентябрда ўсиш 7,8 фоизни ташкил этди).

Тўққиз ой давомида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5,6 фоизга (+7,2 фоиз), қурилиш ишлари — 5,3 фоизга (+15 фоиз), чакана товар айланмаси — 4,3 фоизга (+14,2 фоизга), хизматлар — 6,9 фоизга (+12,4 фоиз) ошди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 фоизга (+6,4 фоиз) ўсди.

Ҳисобот даврида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 1 фоизга ошиб, 39,536 трлн сўмга етди.