Январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмаси қарийб 20 млрд долларни ташкил этди

28.10.2017 | Иқтисод | 2446

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нистабан 16,6 фоизга ўсиб, 19,947 млрд АҚШ долларидан зиёдроқни ташкил этди. Ушбу маълумотларни Давлат статистика қўмитаси эълон қилди.

Келтириб ўтилган даврда экспорт ҳажми 10,358 млрд доллар (ўтган йилнинг ғнварь-сентябрь ойларига нисбатан +25,6 фоиз), импорт — 9,588 млрд долларни (+8,3 фоиз) ташкил этди. Ташқи савдо сальдоси 740,6 млн долларни ташкил этди.