Онкoлогия марказининг собиқ раҳбари қарийб 2 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда

28.10.2017 | Тиббиёт | 3342

Тошкент шаҳар прокуратураси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика илмий онкология марказининг собиқ директори, бош бухгалтери ва молиявий-иқтисодий бошқарув директорига қарши жиноий иш очди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу шахслар гуруҳи бюджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар содир этгани аниқланди.

Текширув давомида 2008–2016 йилларда собиқ бош бухгалтер Ермичёва И. Ю, 2000–2016 йилларда марказ директори сифатида ишлаган Наврўзов С., 2009 йилдан бугунги кунга қадар молиявий-иқтисодий бошқарув директори лавозимини эгаллаб келган Нарзиев Ф.Н. умумий миқдорда қарийб 2 миллиард сўм пулни талон-торож қилиб юборгани аниқланди.

Улар қиймати 504,8 миллион сўмга тенг қимматликларни ўзлаштиришда, шунингдек, харажатларни кўпайтириб кўрсатиш йўли билан марказ даромадини камайтириб кўрсатиб, 802 миллион сўм ўзлаштиришда айбланмоқда.