Афғонистонда юз берган ер қимирлаши Тошкентда ҳам сезилди

29.10.2017 | Жаҳон | 3236

Ўзбекистон аҳолиси 28 октябрь куни Афғонистонда юз берган ер қимирлашининг таъсирини сезди. “Тошкнт” сейсмологик станцияси қайд этишига кўра, ер қимирлаши эпицентри Тошкентдан жануби-шарқий йўналишда 535 км масофада, Афғонистон Республкаси ҳудудида  жойлашган бўлган.  

“Ер қимирлаши магнитудаси эпицентра М=5,7 баллни ташкил қилди. Тошкентда ҳис этилган ер ости силкинишлари кучи 3 баллни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезилмади”, — дейилган сейсмостанция хабарида.

Олимлар фикрига кўра, ер қимирлаши одатда тектоник плиталар бир-бирига туташган ҳудудларда содир содир бўлади. Ер шари бир неча улкан плиталардан иборат бўлиб улар бир-бирига нисбатан доимий равишда ҳаракатланиб туради. Тектиник плиталар бир-бирига тўқнашган жойлари ер қимирлаши эпицентрига айланади.