Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ҳоким ўринбосари вафоти муносабати билан таъзия билдирди
29.10.2017 11:45,  
24

Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Шакаржон Хўжаниёзованинг дафн маросимида Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ш.Ю.Хўжаниёзованинг оила аъзоларига йўллаган таъзияномасини  ўқиб эшиттирди, деб хабар қилди ҳокимлик матбуот-хизмати.

"Шакаржон Хўжаниёзова Боғот туманидаги Нукус қишлоғидаги қабристонга дафн этилди. Хоразм вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Бевақт ўлим ажойиб инсон, моҳир ташкилотчи, иқтидорли раҳбар, меҳрибон она Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповнани 63 ёшида орамиздан олиб кетди", — дейилган хабарда.

Шакаржон Хўжаниёзова вафоти муносабати билан Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати некролог эълон қилди.

Некрологда Шакаржон Хўжаниёзова шахсига тавсиф берилар экан, унинг жонкуярлиги, камтарин ва фидойилигига алоҳида урғу берилган.

"…Шакаржон Хўжаниёзованинг бутун раҳбарлик салоҳияти, эртани аниқ кўра билиши, мураккаб пайтларда ҳам энг тўғри йўлни танлай билиши ва манзил сари оғишмай, сабр тоқат, матонат билан ҳаракат қилишдек қобилиятлари Боғот тумани ҳокими бўлиб ишлаган 1992-2000 йилларда, айниқса яққол намоён бўлди. Бу йиллар мустақилликка энди эришган ёш Ўзбекистон давлати учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий — маърифий соҳаларни мустаҳкамлаш учун бир тан, бир жон бўлиб меҳнат қилиш лозим бўлган йиллар эди.

Шундай оғир шароитларда Шакаржон Хўжаниёзова бош бўлган Боғот тумани меҳнаткашлари мамлакат иқтисодини мустаҳкамлаш, озиқ — овқат ва дон мустақиллигини таъминлаш, бозор муносабатларига ўтиш даврида аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ночор қатламларини ишончли ва мустаҳкам ҳимоя қилиш каби давлат сиёсатини изчиллик билан ҳаётга тадбиқ қилишда умум ўзининг ишга муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Шакаржон Хўжаниёзова Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни ҳақли равишда ўз устози деб билар ва Ислом Каримовдай ўзбек халқининг буюк фарзанди, улкан давлат арбобининг назарига тушган, меҳрини қозонган эди.

Кейинги пайтларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий — иқтисодий ҳаётини чуқур ислоҳ қилиш ва янгилаш, ҳудудларнинг мутаносиб тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг миқёсли, кўламдор ислоҳотларнинг мазмун — моҳиятини чуқур англаб, уларни тарғиб ва ҳаётга тадбиқ қилишда алоҳида ўрнак ва фаоллик намуналарини кўрсатди.

Шакаржон Хўжаниёзова қаерда, қайси лавозимда ишламасин оддий ва камтарин, хушмуомала ва зиёли инсон бўлиб қолаверди.

Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповнанинг халқ олдидаги хизматлари Ўзбекистон раҳбарияти томонидан юқори баҳоланган. Шакаржон Хўжаниёзова "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган. "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими" фахрий унвонига сазовор бўлган.

Элимизнинг қадрли фарзанди, ажойиб инсон, юрт равнағи ва турмуш фаровонлиги учун толмас курашчи Шакаржон Хўжаниёзованинг порлоқ хотираси қалбларимизда мангу яшайди".

Илгизар Сабиров, Мақсуд Сапаев, Ўктам Машарипов, Эргаш Юсупов, Сайёра Абдикаримова, Ҳамза Отахонов, Олтибой Ражабов, Маткарим Жуманиёзов, Мансур Машарипов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан