Forbes: Ернинг энг бой одами ўзгарди

29.10.2017 | Иқтисод | 3955

Forbes журнали яна бир бор энг бой одамлар рўйхатини тузди.  Бу сафар унинг энг тепасига Amazon интернет-магазини бош директори Жефф Безос чиқди. Бугунги кунда Безоснинг маблағи 93,1 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Бу сафарги рейтингда Безос Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан 3,2 млрд долларга ўзиб кетди. Бу  Билл Гейтся қашшоқлашиб қолди дегани эмас, албатта, Гейтс улкан маблағларни хайр-саховат мақсадларда сарф қилар экан. Forbes ёзишича, Microsoft август ойининг ўзида 4,6 миллиард долларни ана шундай сарф қилган.

Энг бойлар рейтингининг учинчи қаторида сармоядор Уоррен Баффет жойлашган. Унинг капитали 80,6 миллиар долларни ташкил қилган.

Тўртинчи ўринда —  дунёга машҳур кийим бренди Zara эгаси — испаниялик Амансио Ортега, унинг маблағлари 77,9 миллиард долларов.

Бешинчи ўринда эса Facebook яратувчиси — Марк Цукерберг. Унинг молиявий жамғармалари бугунги кунда 73,8 миллиард доллар.

Forbes хабарига кўра, дунёда бор йўғи 150 киши ўн миллиарддан ортиқ маблағга эга.