МХХ томонидан 7 минг долларни 8220 сўмдан сотаётган валютафуруш қўлга олинди

30.10.2017 | Жамият | 2794

Миллий хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида навбатдаги ноқонуний валюта операциясини амалга оширишга қаратилган хатти-ҳаракатнинг олди олинди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали.

Видеорепортажда ҳикоя қилинишича фуқаро Фахриддин Камолов 7 минг АҚШ долларини 8220 сўмдан, жами 57 миллион 540 минг сўмга сотаётган вақтда ушланган.

Барча пул маблағлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Валютафурушнинг сўзларига қараганда у илгари валютафурушлик билан шуғулланган бўлсада, Ўзбекистон президенти фармонидан кейин бу ишни тўхтатган, аммо сўм керак бўлгани учун ўзидаги хорижий валютани сотаётган маҳалда қўлга олинган.