Эрон президенти БМТ Бош ассамблеясида Трамп билан шахсий учрашувдан бош тортган

30.10.2017 | Жаҳон | 2445

АҚШ президенти Дональд Трамп сентябрда ўтган БМТ Бош ассамблеяси саммити доирасида Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга шахсий учрашув ўтказишни таклиф қилган, бироқ Руҳоний бу таклифни рад этган. Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Бу ҳақда биринчи марта таҳлилчи Маҳди Фозилий гапириб берди. «АҚШ президенти Трамп президент Руҳонийни у сентябрь ойида анъанавий конференцияда қатнашиш учун Нью-Йоркка ташриф буюрган пайтда шахсий учрашувга таклиф қилди, бироқ президентимиз таклифни рад этди», — деди таҳлилчи.

Унинг қўшимча қилишича, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам икки давлат раҳбарлари ўртасида воситачилик қилмоқчи бўлган, аммо уларни учраштира олмаган.

Кейинроқ ушбу ахборотни Эрон ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади.