Янги “Пахтакор” стадиони хорижий компания лойиҳаси асосида қурилади

30.10.2017 | Спорт | 3092

"Пахтакор" футбол клуби пойтахтда барча керакли инфрақурилмаларга эга бўлган ва замонавий талабларга жавоб берадиган янги стадион қуришни ният қилган, деб хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.

“Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти чет эллик лойиҳачи компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Улар орасида Туркиянинг  Renaissance Construction, Германиянинг Arena Com, Австриянинг Oberhofer Stahlbau ва Португалиянинг Saraiva+Associados муҳандислик компаниялари бор.

Юқорида келтирилган компаниялардан фақат Oberhofer Stahlbau нинг Ўзбекистонда ишлаш тажрибаси бор. Австриялик мутахассислар Форумлар саройи ва "Бунёдкор" стадионини қуришда иштирок этишган.

Айни дамда бўлажак стадионнинг дастлабки концепциялари “Пахтакор” футбол клуби сармоядори — SFI Management Group компаниясига тақдим этилган.