Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш бошланди
30.10.2017 13:52,  
222

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар беришни бошлади. Бу борада Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 

Хабарда айтилишича, ушбу меморандум доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш, ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида ёшларга банк талаблари асосида имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Ёш тадбиркорлар ТИФ Миллий банкдан имтиёзли кредитлар энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваргача (74,8 млн сўм), шу кунги МБнинг қайта молиялаш ставкаси (14%) асосида олиш мумкин.

27 октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказида дастлабки 11 та ёш тадбиркорларга имтиёзли кредит ажратиш бўйича сертификатлар топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан