Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятига вақтинча янги ҳоким тайинланди
30.10.2017 13:54,  
9

Тошкент вилояти раҳбариятида ўзгариш юз берди. Ғуломжон Ибрагимов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев лавозимидан озод этилгани хабар қилинди. Бунга вилоятда 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани айтилди.

Ғуломжон Ибрагимов шу вақтгача Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ғуломжон Ибрагимов 1958 йил Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. У 1980 йилда Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан