Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳилол Насимовнинг «Ўзбекфильм»дан ҳайдалиш сабаби маълум қилинди
30.10.2017 16:18,  
10

Аввал хабар берилганидек, Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” АЖ раҳбарлигидан озод этилди. “Ўзбеккино” МА ахборот хизмати қайд этишича, ушбу хабар баъзи ОАВлар томонидан бошқача талқин қилинган, интернетдаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида нотўғри фикр шаклланишига сабабчи бўлган. Шу сабабли агентлик Бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев юзага келган вазият юзасидан тушунча берди.

“Таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг “Ўзбекфилм” киностудияси директорлигидан озод этилди, дегани унинг ижоддан бутунлай узоқлашди деган маънони англатмайди. Зеро, Агентлик Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда ҳам “Насимовнинг бошқа ишга ўтганлиги сабабли”, деб изоҳ берилган. Гап шундаки, Ҳ.Насимовнинг кинорежиссурадаги тажрибаси инобатга олиниб, уни Давлат буюртмаси асосида суратга олиниши режалаштирилаётган фильмларга жалб қилиш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган. Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги сценарийлар учун танлов эълон қилган эди. Режиссёр Ҳилол Насимов ушбу танловда ғолиб бўлган сценарийлар асосида суратга олиниши режалаштирилаётган бадиий фильмларга жалб қилинганлигини маълум қиламиз”, дейди Шуҳрат Ризаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан