Олимлар инсон бойиши ирсиятга боғлиқлигини аниқлади

30.10.2017 | Иқтисод | 4243

Генре Кронвиц ва Стефан Сигел томонидан Chicago Journal’да эълон қилинган тадқиқотда пул жамғариш ва тўплашга мойиллик инсон ирсиятига боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз боради.

Тадқиқотчилар Швеция солиқ хизмати томонидан тақдим этилган ака-укалар ва эгизакларнинг, шунингдек, алоҳида шахсларнинг 2003 йилдан 2007 йилгача бўлган маълумотларини таққослаб кўрган. Натижада бир урурғдан туғилган эгизакларнинг пулларга бўлган муносабати алоҳида уруғлардан туғилган эгизакларникидан кўра анча ўхшаш бўлиши қайд этилган.

Эгизакларнинг фақатгина учдан бир қисмигина пул жамғариш борасида ўз эгизагидан фарқли ҳаракат қилгани аниқланган. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу ҳар бир инсон ўз молиявий ҳолатига алоҳида ёндашади деган қарашга мутлақо зид келади.