Ўзбекистонга ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонлар тендерсиз ва квотасиз олиб келинади

31.10.2017 | Тиббиёт | 2361

Куни кеча Ўзбекистон президенти "Айрим Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ушбу фармон талабларига кўра, республикага ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларни тендерсиз ва квотасиз олиб келиш мумкин.

Шунингдек, Ташқи савдо вазирлиги томонидан тендер ўтказиш ўрнига ҳар чоракда жаҳон нархлари таҳлил қилинади. Таҳлил асосида ижтимоий аҳамиятга эга дорилар ва тиббиёт буюмларининг белгиланган импорт қийматидан ошиб кетмаслиги таъминлаш бўйича таклифларни махсус республика комиссиясига киритиб боради. Ушбу нархдан қиммат бўлган дориларни олиб келиш бўйича импорт шартномаларини тузишга рухсат берилмайди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дориларни импорт қилишни назорат қилмайди. Бошқача қилиб айтганда, квоталар белгиланмайди.

Дорилар нафақат маҳаллий компаниялар, балки хорижий компаниялар томонидан ҳам келтирилиши мумкин. Дориларни олиб келиш миқдори чегараланмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий назорат инспекциялари томонидан дорихоналардаги нарх-наволар назорат қилинади.