Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди сигирларнинг ҳам паспорти бўлади
31.10.2017 20:49,  
43

Уй ҳайвонлари 2018 йилдан бошлаб ветеринария хизмати ходимлари томонидан босқичма-босқич рўйхатга олинади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

"Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан кўпайтириладиган барча ҳайвонлар 2018 йилдан бошлаб ветеринария хизмати ходимлари томонидан босқичма-босқич рўйхатга олинади.

Қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун айни пайтда тартиб-қоидалар ишлаб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда", — дейилган хабарда.

Ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари биринчи навбатда йирик ва майда шохли молларни ҳисобга олиш билан бошланади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Самарқанд вилоятида 1 миллион 454 мингдан ортиқ йирик, 2 миллион 205 минг бошдан ортиқ майда шохли моллар бор. Мазкур уй ҳайвонларини рўйхатга олишга вилоят ветеринария хизмати тизимидаги туман ва шаҳар бўлимлари, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази ва 545 зооветеринария шохобчалари мутахассислари жалб этилади.

Бунинг учун мутахассис-ходимлар ўқитилиб, малакаси оширилади. Ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, ягона электрон ахборот тизими яратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан