Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХМТ эксперти Бухорода болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга доир ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича мониторинг ўтказди
31.10.2017 21:16,  
8

Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Жизель Миттон пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишга қаратилган халқаро ҳуқуқий нормалар ижросини мониторинг қилиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида мазкур мониторинг якунларига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида давлат ва жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда ХМТ вакили Ж.Миттон Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни тартибга солиш бўйича халқаро қонунчилик меъёрлари ҳақида маълумот берди. 10 кун давомида вилоят корхона ва ташкилотлари, тиббиёт, таълим муассасалари, фермер хўжаликларида бўлиб, соҳа раҳбарлари, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, ўқитувчилар, оддий фуқаролар билан учрашувлари якунлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

Халқаро эксперт учрашувларда фуқаролар, айниқса, ёшларнинг меҳнат қонунчилигидан яхши хабардорлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши катта таассурот қолдирганини, болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга доир ноқонуний ҳолатларга дуч келмаганини таъкидлади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан