Испания ҳукумати Каталония мустақиллигини бекор қилди

31.10.2017 | Жаҳон | 2473

Испания конституциявий суди Каталония парламентининг минтақа мустақиллигини эълон қилиш бўйича декларациясини бекор қилди. Бу ҳақда сешанба, 31 октябрь куни суд расмий вакили маълум қилган.

Мадридда навбатдан ташқир сайлов «ҳуқуқий давлатни тиклаш» имконини беришидан умид қилишмоқда.

Ўз навбатида, минтақа мустақиллиги ҳақидаги резолюцияни ёқлаб овоз берган Каталониянинг сўл республикачилари партияси Испания бош вазири Мариано Рахойда навбатдан ташқари сайлов чақириш ваколати йўқлигини айтмоқда. Шунга қарамай, партия бу сайловда иштирок этмоқчи.