Ўзбекистон Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс ҳақидаги маълумотни текширмоқда

01.11.2017 | Жаҳон | 4099

Ўзбекистонлик дипломатлар Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс ҳақидаги маълумотни текширишмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда. У, ОАВларининг хабар беришларича, ўзбекистонликдир.

«Нью-Йоркдаги Ўзбекистон бош консуллигининг ходимлари ҳозирда ОАВнинг Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс ўзбекистонлик экани ҳақидаги хабарларини расмий каналлар орқали текширишмоқда. Айни дамда ҳозирча аниқ маълумот йўқ», - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Аввалроқ Santa Monica Observer нашри Нью-Йоркда теракт содир этишда гумонланаётган эркак, ўзбекистонлик Сайфулло Соипов Қўшма Штатларга лотереяда грин-картани ютиб олган ҳолда кўчиб кетгани ҳақида хабар берганди.