Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна кучли шамол бўлиши кутилмоқда
1.11.2017 11:43,  
25

"Ўзгидромет" маркази 2-3 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурходарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 2-3 ноябр кунлари кундузи + 23 +28 даражадага кўтарилиши мумкин. Кечаси эса +9 +18 даражада бўлади.

2 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ва 3 ноябр куни Тошкент, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шамол кучайиш даврида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида ва Бухоро вилояти ҳудудида 32 м/с тезликда шамол кузатилганди. Кучли шамол оқибатида бир киши вафот этди. Шамол уйлар ва биноларнинг томлари, автомобилларга зарар етказди. Электр тармоқларининг узилиши туфайли электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар содир бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан