Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзстандарт» агентлиги соғлиқ учун хавфли бўлган маҳсулотларни аниқлади
1.11.2017 13:17,  
15

«Ўзстандарт» агентлиги Тошкентнинг йирик савдо тармоқларида сифатсиз сут ва колбаса маҳсулотларини топди. Агентлик ўз хабарида мазкур маҳсулотлар истеъмоли соғлиқ учун зарарли эканлигидан огоҳлантирди.

“Ўзстандарт” агентлигининг бевосита ташаббуси ва сайи ҳаракати билан жорий йилнинг 9 ойи давомида синов натижаларига кўра, 232 та ҳолатда айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз деб топилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг мутахассислари томонидан биргина Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган бир қатор савдо тармоқларидан 6 турдаги (сут, колбаса маҳсулотлари, болалар озуқаси, ичимлик суви, какао ва шарбат) жами 56 дона озиқ-овқат маҳсулотлари текширув учун харид қилинди.

Ўрганишлар ўтказилган савдо шохобчаларидаги бу турдаги маҳсулотларнинг аксарияти мувофиқлик сертификатига эга эмас, яъни сифати кафолатланмаган ҳолда савдога қўйилганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, “Ҳасанмолпром” хусусий фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 30% ёғлилик даражасига эга “Гармония” қаймоғи, “Иззат” хусусий фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 2,5 % ёғлилик даражасига эга творог, “GOOD FOOD ORGANIC” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 8,5% сметана ва 35% қаймоқ, “Ҳамидахон Баракали тайёрлов” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 2,5% йогурд ва 20% сметана ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари меъёрий ҳужжатларнинг талабига жавоб бермаслиги аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан