АҚШ олимлари олтмишвой, етмишвойлар туғилишига қаршилигини билдирди

01.11.2017 | Илм-фан | 2846

Америкалик олимлар эркак қариган чоғида ҳомилага айланган сперматозоидлари ёш йигитларникидан секинроқ ривожланишини аниқлади. Американинг репродуктив тиббиёт жамиятининг йиллик конференциясида тақдим этилган тадқиқотга Daily Mail диққатини қаратди.

50 ёшдан ошган эркакларнинг уруғидан ташкил топган ҳомила 35 ёшдан кичик йигитларнинг уруғидан ташкил топган ҳомилага қараганда 35 фоиз секин ривожланади. Муаллифлар 527та гетеросексуал жуфтлардаги 3532 эмбрионнинг ривожланишини кузатиб юқоридаги хулосага келди.

 “Кекса кишилар ҳомиладорликнинг нохуш оқибати ва наслнинг асаб тизимида юзага келувчи эҳтимолий муаммолар ҳақида ўйлаб кўриши зарур”, деди Америка репродуктив тиббиёт жамияти вице-президенти Питер Шлегел.