Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон махсус хизматлари Соипов ҳақида батафсил маълумот берди
2.11.2017 12:50,  
4

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари 31 октябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Сайфулла Соипов террорчилик хуружи содир этишда гумон қилинганлиги ҳақидаги тахминни тасдиқлади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, Соипов Сайфулла Ҳабибуллаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йили касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005-2009 йиллари Тошкент Молия институтида ўқиган. Олий ўқув юртини тамомлаганидан сўнг пойтахтдаги "Саёҳат" меҳмонхонасига ҳисобчи бўлиб ишга жойлашган.

АҚШга кетгунига қадар С.Соипов жиноий жавобгарликка тортилмаган ва умуман ҳуқуқ-тартибот идораларининг эътиборига тушмаган.

У 2010 йили "грин кард" лотереясини ютган ва ўша йилнинг ўзида АҚШга жўнаб кетган. Сўнгги бир неча йил давомида у АҚШда вақтинча истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёл билан фуқаролик никоҳида бўлган. Ўшандан буён С.Соипов Ўзбекистонга бирон марта ҳам келмаган, ҳозир ҳам Тошкентда яшайдиган ўз ота-онаси билан кўришмаган.

С.Соипов АҚШда бўлиши даврида Ўзбекистоннинг дипломатия ваколатхоналарида консуллик ҳисобида турмаган, ҳолбуки амалдаги юридик меъёрларга мувофиқ консуллик ҳисобида туриши лозим бўлган.

"Маҳалладаги қўшнилари С.Соиповга жуда ижобий таъриф беришди: уларнинг айтишларича, у ҳеч қандай шубҳа уйғотмаган, бошқаларга нисбатан доимо ўзини вазмин ва самимий тутган. Фаровон оилада тарбия кўрган. Ота-онаси анъанавий исломга эътиқод қилади ва ҳеч қачон қандайдир экстремистик оқимлар билан алоқада бўлишмаган", — дейилади хабарда.

АҚШга борганидан кейин Сайфулла Соипов одамови бўлиб қолган, радикал гуруҳларнинг таъсири остига тушган. Бу ҳақда АҚШ ОАВ ҳам уни билган одамларнинг фикрларига таяниб шундай хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампга йўллаган таъзияномасида Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Президент Ўзбекистон томони ушбу террор ҳаракатини суриштирув ишларига кўмак кўрсатиш учун бор куч ва воситаларини ишга солишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан