Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик дипломат: “2001 йил 11 сентябрь фожеасидан сўнг ўзбекистонликлар бизга кўрсатган меҳр-оқибатни ҳеч қачон эсдан чиқармайман”
2.11.2017 12:52,  
21

Америкалик дипломат фожеадан фойдаланиб, грин карта лотереясига таҳдид солиш уятлигини қайд этди.

АҚШда иқтисомат қиладиган ҳамюртимиз Нодир Закиров Нью-Йоркда бўлиб ўтган мудхиш террористик ҳужум кетидан, Ўзбекистонда хизмат қилган яна бир америкалик дипломат ва собиқ ҳамкасбининг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон янгиликларда. Аммо афсуски, ижобий холда эмас. Оммавий ахборот воситалари кечаги мудҳиш автомашина воситасида амалга оширилган ва саккиз киши ҳаётини барбод қилган ҳужум ҳақида ёзишаркан, қотилнинг Ўзбекистондан кўчиб келганига урғу беришяпти.

2001 йил 11 сентябрь фожеаси юз берганда мен Тошкентда эдим. Ўшанда ўзбекистонликлар юртимизда бўлиб ўтган фожеа кетидан бизга кўрсатган ҳамдардлик ва меҳр-оқибатни ҳеч эсдан чиқармайман. Ҳужум бўлиб ўтганидан бир неча соат ичида Америка элчихонаси гуллару ҳамдардлик мактубларига тўлиб кетган. Ўзбекистонликлар мен ва рафиқам билан кўришганда бўлиб ўтган мудҳиш воқеа юзасидан афсусда эканликларини билдиришарди. Қурбон бўлганлар ичида ўзбеклар ҳам бор эди.

АҚШ грин карта лотереяси кўплаб ўзбекистонликлар бу ерга кўчиб келишига имкон яратади. Улар жуда меҳнаткаш, ватанпарвар одамлар ва улар бизнинг кўпмиллатли жамиятимизни янада бойитиб юришади. Бир аҳмоқ инсон қилмишларини у келиб чиққан миллат билан боғлаш нотўғри. Шунингдек, бу фожеадан фойдаланиб, грин карта лотереясига таҳдид солиш уят”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан