Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республика марказларида фуқароларнинг 16 тоифаси учун бепул тиббий ёрдам кўрсатилади
2.11.2017 12:58,  
9

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли фуқаролар тоифалари рўйхати 9 дан 16 та тоифага кўпайтирилди. Бу Президентнинг 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Ҳужжат билан рўйхатга 18 ёшгача болалар, ҳомиладор аёллар, эндокрин касалликларга учраганлар, онкология касалликларига чалинганлар, туберкулезга чалинганлар ҳамда жинсий йўл билан юқадиган касалликларга чалинганлар ҳам киритилди, деб ёзади «Норма».

Ушбу тоифадаги фуқароларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган касаллик, патология ва бошқа мезонлар мавжуд бўлганда бюджет маблағларидан ёрдам кўрсатилади.

Имтиёзга эга фуқаролар қаторига чақирув комиссияларининг йўлланмаларини олган ҳарбий хизматга чақириладиган ёшдаги шахслар ҳам киритилди. Бундан ташқари, бепул ёрдам нафақат ўз-ўзини бошқариш органларининг моддий ёрдамини олаётган шахсларга, балки кам таъминланган оила аъзоси сифатида ҳисобга олинганларга ҳам  кўрсатилишига аниқлик киритилган.

Аввалги Рўйхатга қуйидагилар киритилган эди: 1) болаликдан ногиронлар; 2) чин етимлар; 3) I ва II гуруҳ ногиронлари; 4) 1941–1945 йилги уруш ногиронлари ва иштирокчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар; 5) пенсия ёшига тўлган ишламайдиган пенсионерлар; 6) 1941–1945 йилги уруш меҳнат фронти қатнашчилари; 7) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар орасидаги ногиронлар; 8) ҳарбий-интернационалистлар. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан