Ишловчи шифокор пенсионерларга нафақа тўлиқ миқдорда тўланади

02.11.2017 | Тиббиёт | 2859

Ўзбекистонда ишловчи шифокор пенсионерларга нафақа тўлиқ миқдорда тўланади. Ушбу янгича тартиб Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама қилиш порталида умумий муҳокама қўйилган президент қарори лойиҳасида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра ишлаётган шифокор пенсионерлар иш ҳақларини 100 фоиз, пенсияларини эса 50 фоиз миқдорда олишади.

Шунингдек, ушбу қарор лойиҳасида хусусий тиббиёт тармоғи ва соғлиқни сақлаш соҳаларини янада ривожлантириш бўйича бошқа янгиликлар баён этилган.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 16 ноябрига қадар муҳокама қилиб, 27 ноябрдан кучга киритиш кўзда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасини ўқиб, соҳага дахлдор кишилар у ҳақдаги фикр мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.