Самарқандда "777" авторақами деярли 302 млн сўмга сотиб олинди

02.11.2017 | Жамият | 3026

Самарқандда бўлиб ўтган аукционда 30 777 AAA автомобиль рақами рекорд суммага сотилди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, автомобиль рақамининг бошланғич баҳоси 14 млн 977 минг 500 сўм этиб белгиланган. Унга аукционда таклиф қилинган энг охирги нарх 301 млн 654 минг 338 сўм бўлган.

30 777 AAA (юридик шахс, Самарқанд ш.) кеча соат 18:35да сотилган.

Аукцион 18 октябрдан буён давом этган. Энди аукцион ғолиби уч иш куни ичида тегишли суммани тўлаши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган аукционда 01 777 WEA авторақами 97 млн 653 минг 300 сўмга сотилганди.