Грин-карта лотереясини бекор қилиш бўйича дастур ишга туширилди

02.11.2017 | Жаҳон | 4740

АҚШ Президенти Дональд Трамп грин-карта лотереяларини бекор қилиш бўйича конгресс билан ишлашини расман эълон қилди.
Грин-карта лотереясини бекор қилиш бўйича дастур ишга туширилди

"Мен бугун виза диверсификацияси дастурини (грин-карта) бекор қилиш жараёнини бошлайман... Мен буни анчадан бери қилмоқчи эдим ва биз конгрессдан бу устида зудлик билан иш бошлашни сўраймиз. Биз бу лотерея дастуридан иложи борича тезроқ қутулишимиз керак", - деб айтган Трамп журналистларга.

Дональд Трамп шунингдек, Нью-Йоркдаги теракт ижрочиси Сайфулло Соипов 2010 йилда АҚШга Ўзбекистондан грин-карта лотереясини ютиб келганини таъкидлаган, деб хабар қилмоқда РИА новости.

Трампнинг қўшимча қилишича, гумонланувчи АҚШга яна бир неча кишини чақиртирган бўлиши ва уларнинг сони 23 нафаргача етишини маълум қилган. Дастур АҚШга доимий келган шахс ўз қариндошларини ҳам олиб келишини кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 31 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:15 да содир бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 8 киши ҳалок бўлган ва 15 куши жабрланган.