Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев учрашди

02.11.2017 | Ўзбекистон | 2499

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2 ноябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Хабар қилинганидек, аввало Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.

Ташриф доирасида кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. 

Дмитрий Медведев, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.