Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодиров Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди
2.11.2017 17:46,  
16

Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида  Ленин жасадини кўмишни таклиф қилди, деб хабар берадиРИА Новости нашри.

Хабарда айтилишича, Ленин жасадини кўмиш тўғрисидаги қарорни — тарихда энг тўғри қарор бўлишини айтди. Бу масала Россия президенти Владимир Путин томонидан ҳал этилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Қизил майдондаги Мавзолейдан жой олган Ленин танасини кўмиш борасида қизғин баҳс-мунозаралар рус жамиятида ҳар йили кўтарилади. Аммо шу пайтга қадар сўнгги қарор қабул қилингани йўқ.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу масала бўйича журналистларга изоҳ берди. Жумладан, ҳозирги кунда Ленин жасадини дафн этиш масаласи Кремл кун тартибида йўқ. Ушбу масала ўта долзарбдир, лекин бу бўйича турли мазмундаги фикрлар мавжуд.

Яқинда Россия президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи бўлган Ксения Собчак ва Екатерина Гордон ҳам Қизил майдонидан Ленин жасадини олиб ташлаш таклифини илгари суришганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан