Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турклар Самарқандда 20 миллион долларлик меҳмонхонани барпо этади
2.11.2017 19:45,  
2

Самарқандда 130 ўринли меҳмонхона мажмуаси барпо этилади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу объект қурилишига Туркиянинг "APEAS Engineering & Construction" компанияси томонидан 20 миллион доллар ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25-26 октябр кунлари Туркияга давлат ташрифини амалга оширди. Музокаралар натижасида икки мамлакат орасида 26 та муҳим шартномалар имзоланди. Савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, Туркиянинг "Зираат" банкидан намунали уйлар қуриш учун 200 миллион доллар кредит маблағлари жалб қилинади.

Шунингдек, 30 октябрь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг "Самарқанд — Истанбул — Самарқанд" йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатнови илк бор амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан