Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қуролбой додхоҳнинг қиличи топилди
10.08.2016 19:26,  
144

“Сарлавҳадаги исм мабодо Қурбонжон додхоҳ эмасми?” деган саволни беришга шошилманг. Тўғри, тарихимизда Қурбонжон додхоҳ исмли “Олой маликаси” номини олган мард ҳукмдор аёл ўтган. Бироқ Қуролбой додхоҳ бутунлай бошқа тарихий шахсдир. “Додхоҳ” унвони ҳозирги “генерал” даражасига тенглигини эслатиб ўтамиз.

Таниқли ёзувчи Шукур Жаббор бугун ўз саҳифасида XIX асрда яшаб ўтган Қўқон хонлигининг беги Қуролбой додхоҳнинг қиличи топилганлиги ва Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтариш учун ҳаракатлар бошлангани ҳақида ахборот берди. У Қуролбой додхоҳ тўғрисида қисқача маълумот келтиради.

“Тошкент ўлкасида 18-19 асрларда кичик қангли беклиги ҳаёт кечирган. Уларнинг ҳудуди Чирчиқ дарёсининг бошланишидан то Сирдарёга қуйилиш нуқтасигача ёйилган. Бу ҳудудда дастлабки даврларда Бухоро амирлигининг, кейинчалик 19 асрдан бошлаб Қўқон хонлигининг таркибида бўлган мустақил қангли беклиги ҳукм сурган. Қуролбой бу бекликнинг ҳукмдори – Есқўси хонадонида 1822 йили дунёга келган. Қуролбойнинг сиёсатга аралашиши отаси Есқўси бекнинг вафотидан сўнг 1840 йилларга тўғри келади. Барчага маълумки, Кенасорининг оқ подшоҳ тузумига қарши кўтарилган қўзғалони даврида Қуролбой бу ҳодисага унчалик фаол аралашмаса-да, лекин тарихда сезиларли из қолдирган. Қуролбойнинг Қўқон хонлиги сиёсатига фаол қатнашиши 1860 йиллардан бошланади. Ва бу фаолияти ҳаётининг сўнгги вақтигача, яъни 1866 йилгача давом этади. 1864-65 йиллар Тошкент ўлкасига Оқ пошшонинг қаттол жаллоди генерал Чернеяев чангал солади. 1860 йили Қуролбойга Қўқон хони тарафидан “Додхоҳ” унвони берилади. Ҳозирги тушунчада бу унвон генерал унвони билан баробар. Қўқон хонлиги таркибида бўлиб Тошкент шаҳрини ҳимоя қилишда Қуролбой додхоҳ мислсиз қаҳрамонлик кўрсатади. 1865 йили 17 майда Тошкент шаҳри чор қўшини саркардаси генерал Чернеяевга таслим бўлади. Аммо, Тошкент шаҳри таслим бўлгани билан Қуролбой додхоҳ ўз аскарлари билан яна бир йил давомида тинимсиз партизанлик урушини олиб боради. Алоҳал душман ўз мақсадига эришади. 1866 йили ёз пайтида ҳозирги Бўстонлиқ тумани Аччиқсой дарёсининг бўйида (ҳозирги Тўғоной маҳалласи) Қуролбой додхоҳни ўз қароргоҳида кечки хуфтон намози вақтида сотқин Абдураҳмонбой касри билан отилади, шаҳид бўлади”.

Шунингдек, ёзувчи бу маълумот ва тарихий манбалар аниқланишига бош қўшган Ўзбекистон Турон академиясининг академиги, профессор Қолдибек Сейданов, Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот маркази бўлим бошлиғи ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Анвар Нашир ўғлиларни санаб ўтади.

Ёзувчи сўзининг охирида “...Анвар Нашир билан биргаликда Додхоҳнинг қиличини қилич ворисларидан олиб Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтармоқчимиз. Ва бу деярли хал бўлиб қолди. Бу ўринда мени унчалик хизматим синмади. Энг катта хизматни ўзбекистонлик қозоқ миллатига мансуб Анвар Нашир амалга оширди. Бизга хайрихоҳ ва мухлис бўлган Жанубий Қозоғистондаги гуруҳни ҳам аралаштирмай дипломатик усулда қилични қайтармоқдамиз. Энди қилич ворисларини меҳмон қилиб муносиб кутиб олсак бўлди. Давлат руҳсатини олиш, матбуот анжумани тузиш, ўтказиш менинг бўйнимга. Уларни кутиб-кузатишга бирор мард хомий топилса бўлгани”, деб ёзади.

(эслатма: расмдаги қиличнинг хабарга алоқаси йўқ)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан