Дональд Трамп: грин-карта лотереяси орқали АҚШга "унчалик яхши одамлар" келмайди

03.11.2017 | Жаҳон | 3064

АҚШ президенти Дональд Трамп лотерея орқали ютиб олинадиган грин-карталар орқали Америкага "унчалик яхши одамлар келмайди", дея баёнот қилди.

Илгарироқ Трамп Нью-Йоркда терактни амалга оширган Сайфулло Саипов АҚШга Ўзбекистондан 2010 йилда, АҚШ Давлат Департаменти томонидан ўтказиладиган грин-карта лотереясини ютиб олиб, келганлиги ҳақида маълум қилган эди.

"Агар сиз лотерея тизими ва ушбу лотерея орқали мамлакатимизга кириб келаётганларга эътибор берсангиз… Сизга аёнки, давлатлар ўзларининг яхши, энг сара кишиларини бермайдилар", — деган Трамп ўзининг Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Радиобошловчи Хауи Карруга берган бошқа бир интервьюси давомида Трамп АҚШга грин-карта орқали Нью-Йоркда терактни амалга оширган ўша "ҳайвон" сингарилар келишини таъкидлаб ўтган эди.

Америка президенти яна бир карра ушбу дастурга нуқта қўйиш керак, деди. У шунингдек, "занжирли" иммиграцияни ҳам тугатиш вақти келганлигини қўшимча қилди. 

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Нью-Йорк марказида, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулла Соипов юк автомобилида теракт уюштириган эди. Унинг оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.